Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA онлайн рейтингида бир поғона юқорилади.
Кеча Эрон терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба ортидан миллий жамоамиз рейтингига 6,83 очко қўшилди.
Натижада Ўзбекистон FIFA онлайн рейтингида бир поғона кўтарилиб, 59-ўринни эгаллади.
Терма жамоамиз навбатдаги учрашувларда ҳам ижобий натижа қайд этса, рейтингдаги ўрнини янада яхшилаш имкониятига эга бўлади.













