Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Дин Хёйсен "Барселона"нинг ҳозирги кучи ҳақида фикр билдирди.
Ундан каталонияликларни кучли жамоа деб ҳисоблайсизми, деб сўралди.
"Ҳа, менимча, шундай. Уларнинг ўйинларини кўп томоша қилмайман, аммо кўриниб турибдики, ҳозир улар ҳақиқатан ҳам кучли", — деди Хёйсен.
"Барселона" Испания чемпионатининг янги мавсумини жуда ишончли бошлади. Ханс-Дитер Флик шогирдлари дастлабки 7 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 21 очко жамғарди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Каталонияликлар шу учрашувларда 31 та гол урди. Бу "Реал"нинг натижасидан қарийб икки баробар кўп. Шу билан бирга, "Барселона" ўз дарвозасидан атиги 7 та гол ўтказиб юборди.
25 октябрь куни навбатдаги "эль класико" бўлиб ўтади. Унда "Барселона" "Камп Ноу"да "Реал"ни қабул қилади.













