Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Осиё ўйинлари-2026: Ўзбекистон боксчилари уч жангда уч ғалаба қайд этди

Баҳо:
+ | -

Япониянинг Нагоя шаҳрида ўтаётган Осиё ўйинларида бокс мусобақалари старт олди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қитъанинг нуфузли мусобақасидаги иштирокини ғалабалар билан бошлади.

Бугун рингга кўтарилган уч нафар вакилимизнинг барчаси кейинги босқичга йўл олди.

-51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Феруза Казакова илк босқичда таиландлик Раксат Чутхаматга қарши жанг қилди. Жаҳон чемпионати совриндори ва Осиё чемпиони бўлган Казакова рақибасини ҳар уч раундда ҳам 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади.

Қайд этиш жоиз, Чутхаматни кучсиз рақиб деб бўлмайди. Таиландлик боксчи 2014 ва 2019 йилги жаҳон чемпионатларида бронза медалини қўлга киритган, 2022 йил Ханчжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида эса кумуш медаль соҳиби бўлган. Шу боис Казакованинг илк босқичдаги ғалабаси янада аҳамиятлидир.

-70 кг вазндаги Шавкатжон Болтаев ҳам Осиё ўйинларидаги биринчи жангини ғалаба билан якунлади. У жанубий кореялик Ким Жонсу билан кечган қизиқарли баҳсда 4:1 ҳисобида устун келиб, навбатдаги босқичга чиқди.

-65 кг вазн тоифасидаги Навбаҳор Ҳамидова эса яна бир жанубий кореялик боксчи — Сеон Сужинга қарши рингга кўтарилди. Ҳамидова рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳакамларнинг бир овоздан қарори билан — 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси вакиллари Осиё ўйинларидаги биринчи кунни уч жангда уч ғалаба билан якунлади.

Осиё ўйинларида бокс баҳслари давом этади. Эртага Ўзбекистоннинг яна икки вакили рингга кўтарилади.

-54 кг: Нигина Ўктамова — Бибинашастамо Холова (Тожикистон), 08:45

-60 кг: Абдумалик Халоков — О Тае Бом (Шимолий Корея), 09:00

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:45, 24.09.2026.
Ўқилди: 1311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик