Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Гордон «Олтин тўп» учун икки асосий номзодни айтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Энтони Гордон «Олтин тўп» учун кураш ҳақида фикр билдирди.

Унинг фикрича, соврин Ламин Ямал ёки Харри Кейндан бирига насиб этиши керак.

«Эришган ютуқларига қарасак, мен учун соврин шу икки футболчидан бирига берилиши керак.

Ямалнинг шундай ёшда эришган натижалари ҳайратланарли. У ажойиб футболчи. Ҳозир у бутунлай бошқа даражада. 19 ёшида қилаётган ишлари ақл бовар қилмас даражада.

Аммо ўтган мавсум ҳақида гапирадиган бўлсак, Кейннинг ҳам «Олтин тўп» учун кучли далиллари бор. У тарихий мавсум ўтказди. Урган голлари сони ва жаҳон чемпионатида биз учун қилган ишларини ҳам унутмаслик керак.

Иккала футболчининг ҳам соврин учун жиддий асослари бор. Шунинг учун ҳар иккисига ҳам омад тилайман», — деди Гордон.

«Олтин тўп» соврини 26 октябрь куни топширилади.

Киритилди: 14:38, 24.09.2026.
Ўқилди: 3584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик