Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Холанд терма жамоадаги голлари бўйича Роналдо ва Ибрагимовични ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холанд Миллатлар лигаси доирасида Данияга қарши кечган ўйинда дубль муаллифига айланди.

«Манчестер Сити» вакили 18 ва 74-дақиқаларда ўз номини таблога ёздириб, норвегияликларга 3:2 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. 26 ёшли форвард ҳисобида энди халқаро майдондаги 56 та учрашувда 64 та урилган гол мавжуд. У ушбу кўрсаткич бўйича ўз терма жамоалари сафида 62 тадан гол урган бразилиялик афсонавий Роналдо ва швециялик Златан Ибрагимовични ортда қолдирди.

Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоасидаги дебутини 2019 йилнинг кузида ўтказган эди. «Манчестер Сити» таркибида эса футболчи жорий мавсумдаги барча мусобақаларда ўтказилган еттита ўйинда рақиблар дарвозасини етти бор ишғол қилди.

Киритилди: 04:19, 25.09.2026.
Ўқилди: 841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик