24 сентябрь куни футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли халқаро учрашувлар кутиб турибди.
Куннинг асосий баҳсларидан бири Фарғонада ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA кунлари доирасида Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Баҳс соат 19:00 да старт олади ва "Futbol TV" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Шунингдек, кун давомида Япония Уругвай билан, Жанубий Корея эса Эквадорга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Кечқурун УЕФА Миллатлар лигаси баҳслари ҳам мухлислар эътиборида бўлади. Нидерландия Германияни қабул қилса, Португалия Уэльс билан куч синашади. Сербия — Греция ва Норвегия — Дания учрашувлари ҳам куннинг қизиқарли тўқнашувлари қаторида.
24 сентябрнинг муҳим ўйинлари:
Ўртоқлик учрашувлари
15:05 — Япония — Уругвай
16:00 — Жанубий Корея — Эквадор
19:00 — Ўзбекистон — Эрон ("Futbol TV")
УЕФА Миллатлар лигаси
21:00 — Андорра — Мальта
23:45 — Нидерландия — Германия
23:45 — Сербия — Греция
23:45 — Португалия — Уэльс
23:45 — Норвегия — Дания
23:45 — Австрия — Исроил
23:45 — Косово — Ирландия
23:45 — Лихтенштейн — Литва













