«Барселона» ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қизиғи шундаки, учрашувдаги ягона голни айнан 17 ёшли Месси ўрнига майдонни тарк этган Деку киритган.
Аргентиналик юлдуз 2021 йилга қадар «Барселона» шарафини ҳимоя қилди. Кейинчалик клубнинг молиявий муаммолари туфайли томонлар шартномани узайтириш имконига эга бўлмади ва Месси жамоани тарк этди. Ҳозирда 39 ёшли футболчи «Интер Майами» сафида тўп тепмоқда.













