Кириш Регистрация
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
04/11 15:00 Поханг Стилерс 3-3 Гамба Осака
04/11 15:15 Бурирам Юнайтед 0-0 Кашима Антлерс
04/11 18:45 Аркадағ 1-0 Гол Гоҳар
04/11 21:00 Ал-Ваҳда 1-2 Холидия
04/11 22:00 Кувайт СК 2-3 Насаф
04/11 22:45 АЕК 2-3 Реал Мадрид
04/11 22:45 Фенербахче 3-2 Ливерпуль
05/11 01:00 РБ Лейпциг 2-3 Манчестер Сити
05/11 01:00 Славия 1-2 Арсенал
05/11 01:00 ПСВ 1-2 Брюгге
05/11 01:00 Боруссия Д 2-1 Бетис
05/11 01:00 Порту 4-1 Наполи
05/11 01:00 Ланс 1-9 Комо
05/11 01:00 Викинг 4-1 Сабаҳ
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм
06/11 18:30 Сўғдиёна - Динамо

Россиялик дарвозабон ФИФА қарори орқали Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Россиялик 17 ёшли дарвозабон Тимофей Толстенев «Ғазалкент» клубидаги дебютини ўтказди. У келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилиши мумкин. Бу ҳақда Eurasia Football нашрига таяниб, Sports.kz хабар берди.

Маълумотларга кўра, Толстеневнинг оиласи бир йил аввал Ўзбекистонга кўчиб келган. Дарвозабон шу вақт давомида «Ғазалкент» клубида машғулотларда иштирок этган. Шундан сўнг ФИФА футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берган.

Айни пайтда клуб бўйи 197 сантиметр бўлган дарвозабон учун Ўзбекистон паспортини расмийлаштириш ишларини олиб бормоқда. Толстенев келажакда Ўзбекистон терма жамоаси учун номзод сифатида кўрилмоқда.

Толстенев Москвадаги «Чертаново» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ёшликдаги футболчилик фаолиятининг катта қисмини ушбу академияда ўтказган. Кейинчалик дарвозабон ФШМда қисқа муддат бўлган, Москва «Спартак» клуби тизимида шуғулланган ва Костроманинг «Спартак» клуби ёшлар жамоасида ҳам қайд этилган. Жамоа тарқатиб юборилганидан кейин у Ўзбекистонга кўчиб келган.

Толстенев келаси ойда 18 ёшга тўлади. Унинг Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш имконияти эса фуқароликни расмийлаштириш ва терма жамоаларда иштирок этиш бўйича тегишли талабларга боғлиқ бўлади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 07:38, 16.10.2026.
Ўқилди: 8016 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик