Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Моуриньонинг Бернарду Силвага муносабати маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг жамоа ярим ҳимоячиси Бернарду Силвага муносабати ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Португалиялик футболчи Испания Ла Лигасининг сўнгги учта учрашувидан фақат биттасида майдонга тушган ва унда ҳам бор-йўғи саккиз дақиқа ҳаракат қилган.

"Реал" фаолиятини ёритиб борадиган журналист Бен Фернандес Сантоснинг хабар беришича, Моуриньо ва унинг мураббийлар штаби Бернарду Силванинг имкониятларига ҳеч қачон шубҳа қилмаган.

Манбанинг таъкидлашича, клубда футболчининг жисмоний ҳолати тўлиқ тикланиши ва у ўзининг мақбул спорт формасига киришини кутишмоқда. Ярим ҳимоячининг кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани айнан шу омил билан изоҳланмоқда.

Бернарду Силва жорий мавсумда "Реал" сафида барча мусобақалар доирасида еттита учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширган.

Эслатиб ўтамиз, Мадрид клуби навбатдаги учрашувини 18 октябрь куни Испания чемпионатининг 9-тури доирасида "Севилья"га қарши ўз майдонида ўтказади.

Баҳс Тошкент вақти билан 19 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 10:57, 16.10.2026.
Ўқилди: 325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик