Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Флик «Барселона» раҳбариятидан АПЛдаги иқтидорли ҳужумчини сотиб олишни сўради

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида. Германиялик мутахассис марказий ҳужумчи позицияси учун янги номзодни белгилаб олгани хабар қилинмоқда.

Флик сешанба куни «Галатасарой» сафида ҳаракат қилаётган Виктор Осимхеннинг ўйинини диққат билан кузатган. Бироқ мураббий нигериялик футболчи «Барселона»нинг ҳозирги таркибини сезиларли даражада кучайтира олмайди, деган хулосага келган.

Каталонияликлар келажакда жамоа етакчисига айланиши мумкин бўлган ҳужумчи изламоқда. Шу пайтгача клуб билан Хулиан Альварес ва Эрлинг Холанд каби юлдузларнинг номлари боғлаб келинаётган эди.

Бироқ El Nacional нашри тарқатган маълумотга кўра, Флик эътиборини бошқа футболчига қаратган.

Германиялик мураббий Рафиньянинг марказий ҳужумчи позициясида муваффақиятли ҳаракат қилаётгани, шунингдек, таркибда Габриэл Жезус ва Ҳамза Абдулкарим борлигини инобатга олиб, янги форвард учун ҳаддан ташқари катта маблағ сарфлашни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаяпти.

«Альварес ва Холанд ҳақида кўп гапирилмоқда. Улар асосий номзодлар сифатида кўрилмоқда. Бироқ германиялик мураббий Жоан Лапорта ва Декуга бошқача услубдаги футболчига эътибор қаратишни тавсия қилмоқда.

Флик ёш, истиқболли ва юқори савияда ўзини кўрсатишга улгурган ҳужумчини жамоага таклиф этиш тарафдори. Шу нуқтаи назардан, унинг эътиборини Эли Жуниор Крупи тортган», — деб ёзади Испания нашри.

Маълумотларга кўра, Флик Англиянинг «Борнмут» клубида ўйнаётган 20 ёшли Эли Жуниор Крупининг салоҳиятини юқори баҳоламоқда.

Франция ёшлар терма жамоаси футболчиси ҳисобланган ҳужумчининг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 70 миллион еврога баҳоланган.

Ҳозирча «Барселона»нинг Крупи трансфери бўйича расмий музокараларга киришгани ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: 13:45, 15.10.2026.
Ўқилди: 3054 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик