«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ярим ҳимоячи Френки де Йонгни марказий ҳимоячи позициясига ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Touchline нашри Испаниянинг Sport газетасига таяниб хабар беришича, германиялик мутахассис машғулотлар давомида нидерландиялик футболчини ҳимоя чизиғида синаб кўришни бошлаган.
Бундай тажрибаларга каталонияликлар ярим ҳимоясидаги кучли рақобат сабаб бўлмоқда. Айни пайтда жамоанинг марказий чизиғидан жой олиш учун Педри, Родри, Гави, Фермин Лопес, Дани Ольмо ва Марк Берналь каби футболчилар даъвогарлик қилмоқда.
Шу муносабат билан мураббийлар штаби де Йонгнинг имкониятларидан бошқа позицияда фойдаланиш вариантларини ўрганмоқда.
Де Йонг жорий мавсумда ҳали бирор марта майдонга тушмаган. Нидерландиялик футболчи 2019 йилдан буён «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.













