Португалиялик мутахассис жамоанинг яқинда Чемпионлар лигаси доирасида «Рома»га қарши ўйин биринчи бўлимида омадсиз ҳаракат қилганига қарамай, Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени жуфтлигига ишонмоқда.
Ўша баҳсда уругвайлик ва франциялик футболчилар ярим ҳимоя марказида дастлабки дақиқаларданоқ бирга ҳаракат қилган эди. Marca нашри хабар беришича, ҳар икки футболчи ҳам яқин ўйинларда асосий таркибдаги ўрнини сақлаб қолади.
Якшанба куни «қаймоқранглилар» Испания чемпионатининг тўққизинчи тури доирасида ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилади.













