«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лиганинг «Бетис»га қарши сафардаги учрашувида Рафинья майдонга тушиш учун ўйин амалиётига эга бўладими, деган саволга жавоб берди.
Маълумки, Рафинья Бразилия терма жамоаси ихтиёрида бўлган вақтида жароҳат олгани сабабли «Барселона»нинг сўнгги бир нечта учрашувини ўтказиб юборди.
«Агар Рафиньянинг ўзидан сўрасангиз, у асосий таркибда майдонга тушишга тайёрлигини айтади. Аммо мен босқичма-босқич ҳаракат қилишим керак. У жамоа билан умумий машғулотларда яхши иштирок этди, бироқ эҳтиёткор бўлишимиз лозим. Яхши янгилик бор: Рафинья ҳам, де Йонг ҳам ўйинда иштирок этишга тайёр бўлади», — деди Флик журналистларга.
«Бетис» ва «Барселона» ўртасидаги Ла Лига учрашуви 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.













