«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа вингери Ламин Ямал ҳақидаги саволга жавоб берди. Германиялик мутахассис Ямал ҳар доим ҳам ўйинни тўлиқ ўтказмаслигини таъкидлади.
— Ямалнинг майдонда ўтказадиган вақтини қандай бошқаряпсиз?
— Бу саволга жавоб бериш осон эмас. Биз унинг ўйин вақтини меъёрлаштиришимиз керак. Аммо энг муҳими — у футболдан завқ олиши. Ҳозир айнан шуни қиляпти.
Ҳафта давомида Ламин Ямал «Барселона»га «Галатасарай»га қарши сафардаги учрашувда ёрдам берди. Каталонияликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди, Ямал эса ўз ҳисобида иккита голли узатмани қайд этди.
17 октябрь, шанба куни «Барселона» Ла Лига доирасида сафарда «Бетис»га қарши майдонга тушади.













