Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган Ўзбекистон клублари иштирокидаги учрашувларни бошқарадиган ҳакамлар номини эълон қилди.
"Пахтакор" – "Ан-Наср"
2-ноябрь куни Тошкентда ўтказиладиган Осиё Чемпионлар лигаси Элит босқичи учрашувини австралиялик Александр Жорж Кинг бошқаради. Унга ҳамюртлари Эндрю Меймаракис ва Кирни Жон Робинсон ёрдам беради. ВАР ҳаками – Шон Роберт Эванс (Австралия).
"Трактор" – "Нефтчи"
2-ноябрь куни Уммоннинг Маскат шаҳрида бўлиб ўтадиган баҳсга жанубий кореялик Чой Ҳюн Жай бош ҳакам этиб тайинланди. Унга Жанг Жонгпил ва Чеон Жинҳи ассистентлик қилади. ВАР ҳаками – Ким Вусонг (Жанубий Корея).
"Ал-Кувайт" – "Насаф"
4-ноябрь куни Қувайтнинг Сулайбихат шаҳрида ўтказиладиган Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси 4-тур учрашувини туркманистонлик Ресул Маммедов бошқаради. Унга Аҳмет Бегназаров ва Мерген Аллабердиев ёрдам беради.













