Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Барселона» 45 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи. Музокаралар бошланди

Баҳо:
+ | -

«Бетис» марказий ҳимоячиси Натан фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, «Барселона» 25 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олишни мақсад қилган. Таъкидланишича, каталонияликлар спорт директори Деку аллақачон Натаннинг агенти билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлаган. Трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Жорий мавсумда Натан барча мусобақалар доирасида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди.

Ҳимоячининг «Бетис» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ «Барселона» спорт директори Деку ва бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик клубнинг трансферлари борасида ўзаро келиша олмаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 12:28, 17.10.2026.
Ўқилди: 558 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик