Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 16:30 Эвертон 0-2 Челси
17/10 17:00 Эспаньол 0-1 Атлетико
17/10 18:00 Локомотив 0-0 Насаф
17/10 18:00 Венеция 1-0 Наполи
17/10 19:00 Динамо 1-2 Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор 1-1 Пахтакор
17/10 19:00 Фулхэм 1-0 Халл Сити

“Тайсонни рад этган афсона”: 3 карра Олимпиада чемпиони кўчадан овқат қидирмоқда (видео)

Баҳо:
+ | -

Бокс бўйича уч карра Олимпиада чемпиони, кубалик афсона Феликс Савоннинг кўчаларда овқат қидириб юргани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тармоқларга жойланган 17 сониялик видеода бир киши машинасида Савоннинг ёнига келиб: “Нима қиляпсан?” деб сўрайди. Собиқ боксчи эса: “Овқат йиғяпман. Ейиш учун овқат”, дея жавоб қайтаради. Бир куннинг ўзида миллиондан ортиқ марта кўрилган ушбу видеодан сўнг, кубалик қизиқчи Лимай Бланко собиқ чемпионга озиқ-овқат билан ёрдам бергани акс этган кадрларини эълон қилди.

59 ёшли Феликс Савон бокс тарихида Олимпиадани уч марта (1992, 1996 ва 2000 йилларда) ютган саноқли спортчилардан бири ҳисобланади. У ҳаваскорлар ўртасида 6 карра Жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган. Ўз вақтида Савон профессионал боксга ўтиш бўйича қатор таклифларни, хусусан, Майк Тайсон билан жанг учун ваъда қилинган 25 миллион долларлик гонорарни ҳам рад этгани билан машҳур.

Бироқ афсонавий спортчининг кейинги ҳаёти фожиали кўриниш олди. 2018 йилда Савон 12 ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик қилишда айбланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. 2024 йилда муддатидан олдин шартли равишда озодликка чиққан собиқ чемпион ҳозирда ўта қашшоқ аҳволда қолган. У кун кечириш учун фаррошлик ва кўча супурувчилик қилишга мажбур бўлмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:36, 16.10.2026.
Ўқилди: 3936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик