Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон - Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Манчестер Юнайтед» футболчилари икки гуруҳга бўлиниб кетди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Лисандро Мартинеснинг клуб раҳбариятига нисбатан билдирган кескин танқидлари жамоа ичида келишмовчиликларни келтириб чиқаргани хабар қилинмоқда.

Аргентиналик футболчи яқинда Европа Чемпионлар лигаси доирасида Мадриднинг «Атлетико» клубига қарши ўтказилган учрашувдан сўнг «Манчестер Юнайтед» раҳбариятини қаттиқ танқид қилган эди.

28 ёшли ҳимоячи жамоанинг ҳозирги таркиби етарлича кучли эмаслигини очиқ айтган. Унинг фикрича, клуб раҳбарияти ёзги трансферлар даврида самарали иш олиб бормаган ва бу мавсумнинг дастлабки ойларидаги муваффақиятсиз натижаларга сабаб бўлган.

Журналист Самуэль Лакхёрстнинг маълум қилишича, Мартинеснинг ушбу баёноти «Манчестер Юнайтед» кийиниш хонасида қарама-қарши муносабатларга сабаб бўлган.

Жамоадошларининг бир қисми аргентиналик футболчининг очиқ ва самимий фикр билдирганини ижобий баҳолаган. Бошқа футболчилар эса унинг клуб раҳбариятини омма олдида танқид қилганидан норози бўлган.

Шу тариқа, Мартинеснинг кескин баёноти жамоа аъзолари ўртасида турли қарашлар пайдо бўлишига олиб келгани айтилмоқда.

Чоршанба куни Лисандро Мартинес махсус баёнот билан чиқиб, клуб раҳбарияти ҳақидаги шов-шувларга сабаб бўлган сўзларига изоҳ берди.

Киритилди: 12:38, 15.10.2026.
Ўқилди: 1978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик