Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Шомуродовдан дубл, Норчаевдан гол: Ўзбекистон Эронни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Фабио Каннаваро бошқарувидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро ўртоқлик учрашувлари доирасида Эрон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида ўтказилган учрашув 3:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида “оқ бўрилар” сардори Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим давомида ҳар икки жамоада вазиятни ўзгартириш учун қулай имкониятлар юзага келди, бироқ дарвозалар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимни меҳмонлар фаол тарзда бошлади. 49-дақиқада Рамин Резаяннинг жаримадан узатган тўпи кутилмаганда дарвозадан жой олди. 58-дақиқада Беҳруз Каримовга нисбатан ишлатилган қўполлик сабаб Эрон дарвозасига пенальти белгиланди. Шомуродов уни аниқ амалга ошириб, дубль муаллифига айланди. Бу Элдор Шомуродов учун миллий жамоа сафида киритилган 47-гол бўлди. У терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. 90+3-дақиқада Маҳмуджон Маҳамаджоновнинг узатмасидан сўнг Ҳусайн Норчаев гол уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 3:1.


Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини 1 октябрь куни Тошкент шаҳрида Сурия терма жамоасига қарши ўтказади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Эрон 3:1
Голлар: 1:0 — Элдор Шомуродов (10), 1:1 — Рамин Резаян (49), 2:1 — Элдор Шомуродов (58, пенальти), 3:1 — Ҳусайн Норчаев (90+3)
Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Беҳруз Каримов (3. Ҳожиакбар Алижонов, 82), 5. Жаҳонгир Ўрозов, 6. Акмал Мозговой, 9. Одил Ҳамробеков (23. Шерзод Эсанов, 82), 10. Азиз Ғаниев (24. Диёр Холматов, 59), 13. Шерзод Насруллаев (25. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 82), 14. Элдор Шомуродов (21. Ҳусайн Норчаев), 17. Достон Ҳамдамов (19. Руслан Жиянов, 59), 22. Аббос Файзуллаев (20. Азиз Амонов 89).
Захира: Эдем Неманов, Умарали Раҳмоналиев, Жасур Жалолиддинов, Азиз Холмуродов, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Беҳруз Ўктамов, Нурмуҳаммад Абдуғаниев, Муҳаммад Ҳакимов.
Эрон: 1. Алирезо Бейранванд, 2. Солиҳ Ҳардани (23. Рамин Резаян, 46), 3. Эҳсон Ҳожисафи (16. Муҳаммад Горбани, 64), 6. Саид Эззатоллаҳи, 9. Меҳди Тареми, 17. Ariya Юсуфи, 18. Саман Фаллоҳ, 19. Али Немати, 21. Омид Нурафкан, 24. Дэннис Даргаҳи (20. Сардар Азмун, 46), 29. Муҳаммадмаҳди Моҳебби (25. Амирҳуссайн Маҳмудий, 64).
Захирадагилар: 12. Паям Ниёзманд, 22. Саид Ҳуссайн Ҳуссайний, 4. Шожа Халилзода, 11. Меҳди Ламоучи, 13. Муҳаммадмаҳди Заре, 26. Муҳаммад Милад, 27. Ориф Хожиди, 28. Муҳаммад Нодири, 31. Саҳаб Зоҳиди, 33. Ориф Ағаси.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:27, 24.09.2026.
Ўқилди: 563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик