Ўзбекистон терма жамоаси бугун ФИФА кунлари доирасидаги биринчи ўртоқлик баҳсида майдонга тушади.
Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» ўйингоҳида ўтадиган беллашувда вакилларимизга Эрон термаси рақиблик қилади. Мазкур қарама-қаршилик соат 19:00 да бошланади.
Учрашувни россиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.













