Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Ҳусановга «Челси»дан ташқари яна 3 та клубдан қизиқиш бор!

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клубини алмаштириши мумкин.

Журналист Себастьен Видаль маълумотига кўра, ўзбекистонлик футболчининг трансферига Лондоннинг «Челси» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Манба таъкидлашича, Ҳусанов таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бунга сабаб — «Манчестер Сити»нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска уни ўзи учун одатий бўлмаган позицияда ўйнатаётгани ва бу футболчига маъқул келмаётгани.

Шунингдек, Марк Брус маълумотига кўра, Ҳусановни Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам кузатиб бормоқда.

«Манчестер Сити» 22 ёшли ҳимоячини 2025 йил бошида «Ланс»дан 40 миллион еврога сотиб олган эди.

Жорий мавсумда Ҳусанов барча мусобақаларни ҳисобга олганда 6 та учрашувда майдонга тушди, аммо ҳозирча гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Transfermarkt портали Абдуқодир Ҳусановнинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:04, 25.09.2026.
Ўқилди: 1356 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик