«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Даниэль Карвахаль футбол майдонида бирга ўйнаган ва рақиб сифатида тўқнаш келган энг яхши футболчилар ҳақидаги саволларга жавоб берди.
«Мен бирга ўйнаган энг яхши футболчи? Криштиану Роналду. Менга қарши ўйнаган энг яхши футболчи эса Неймар», — дея Карвахальнинг сўзларини келтиради The Touchline.
34 ёшли Карвахаль, шунингдек, Роналду фаолияти давомида 1000 та гол чегарасига етишига ишонч билдирган.
Яқинда Даниэль Карвахаль «Хетафе» футболчисига айланди. У фаолиятининг деярли барча қисмини «Реал»да ўтказган. Бундан фақат 2012/2013 йилги мавсум мустасно бўлиб, ўшанда у «Байер» шарафини ҳимоя қилган.
Айни вақтда «Хетафе» Испания чемпионати — Ла Лига жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.













