Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Франциянинг "Пари Сен-Жермен" жамоаси жорий мавсумда ҳам Чемпионлар лигаси ғолибига айланишини истамаслигини билдирди.
"Мен "ПСЖ"нинг кетма-кет учинчи марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишини хоҳламайман. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор", — дея Крооснинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасида кетма-кет уч мавсум чемпионликни қўлга киритган сўнгги жамоа Мадриднинг "Реал" клуби ҳисобланади. "Қироллик клуби" 2016, 2017 ва 2018 йилларда мусобақа бош совринига эга чиққан.
"ПСЖ" эса турнирнинг сўнгги икки мавсумида чемпионликни қўлга киритган. Луис Энрике бошчилигидаги Париж жамоаси жорий мавсумда ҳам асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.
Парижликлар Чемпионлар лигасининг умумий босқичида дастлабки учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













