Франция терма жамоаси ва «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Райан Шерки Европанинг икки топ-клуби қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, француз футболчисини Мадриднинг «Реал» клуби ва ПСЖ ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.
Бироқ «Манчестер Сити» Шерки билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Манчестерликлар уни ўз спорт лойиҳасининг муҳим қисми сифатида кўрмоқда.
23 ёшли яримҳимоячи 2025 йилнинг ёзидан буён Англия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойининг охиригача мўлжалланган.
Transfermarkt портали мутахассислари Райан Шеркининг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда.













