Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

«Реал» мухлиси ва унинг ўғли Мбаппенинг голидан кейин қучоқлашгани учун «Камп Ноу»дан чиқариб юборилди — Marca

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби мухлиси ва унинг 18 ёшли ўғли «Барселона»га қарши ўтган «Эл-класико» учрашуви вақтида хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан «Камп Ноу» стадионидан мажбуран чиқариб юборилган. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар бермоқда.

Жабрланган мухлиснинг айтишича, мамлакатнинг асосий дербисига сафар ўғлининг вояга етгани муносабати билан берилган совға бўлган. Ота икки киши учун стадион трибунасига чипталарни 2800 еврога сотиб олган.

Муаммолар ҳали ўйин бошланмасидан олдин юзага келган. Стадион киришидаги назоратчилар меҳмонлардан «Реал» футболкаларини дарҳол ечишни талаб қилишган. Мухлис клуб атрибутикаларини қаерга қўйиш мумкинлигини сўраганида, хавфсизлик ходими қўполлик билан яқинда турган чиқинди қутиларини кўрсатган.

Шу билан бирга, мухлис «Барселона»нинг расмий иловасида рақиб жамоа либосида стадионга кириш тақиқлангани ҳақида ҳеч қандай қоида бўлмаганини таъкидлаган.

Ота ва ўғилнинг стадиондан чиқарилишига мезбонлар дарвозасига урилган голни нишонлаши сабаб бўлган. Эркакнинг айтишича, улар маҳаллий мухлисларга нисбатан ҳеч қандай ҳақоратли ишора қилмаган. Килиан Мбаппе гол урганидан кейин шунчаки ўринларидан туриб, бир-бирларини қучоқлашган.

Шунга қарамай, стадион хавфсизлик хизмати уларнинг ҳаракатларини тартибни бузиш деб баҳолаб, ота ва ўғилни ҳудуддан чиқариб юборган.

Натижада мадридлик мухлислар «Эл-класико»нинг қолган қисмини таксида, телефон экрани орқали томоша қилишга мажбур бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувда «Реал» «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Килиан Мбаппе 41-дақиқада ҳисобни очган ва 87-дақиқада ғалаба голини урган. Рафинья 61-дақиқада каталонияликларнинг ягона голига муаллифлик қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:12, 28.10.2026.
Ўқилди: 1343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик