“Челси” январь ойидаги трансфер мавсумигача “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни диққат билан кузатиб боради. Бу ҳақида Cаугҳт Оффсиде хабар берди.
Манбага кўра, “Манчестер Сити”нинг янги мураббий қўл остида Ҳусанов асосан захирада қолиб кетиши мумкин. Бу ҳолат “Челси”ни 22 ёшли футболчини диққат билан кузатиб боришга ундади. Хабарларга кўра, Премьер-лиганинг яна учта клуби Ҳусановга кўз тиккан. Булар қайси клублар экани ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
Абдуқодир Ҳусанов бу мавсумда барча мусобақаларда “Манчестер Сити” таркибида олтита ўйинда майдонга тушган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади.
Трансфермаркет маълумотларига кўра, Ҳусановнинг трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.













