Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 8-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон жамоаси Германияга 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларида рақибларига енгилган бўлса, Жавоҳир Синдоров ғалабага эришди. Нодирбек Абдусатторов эса Винсен Кеймер билан дуранг натижа қайд этди.
Нодирбек Абдусатторов 0,5:0,5 Винсен Кеймер
Жавоҳир Синдоров 1:0 Матиас Блуэбаум
Нодирбек Ёқуббоев 0:1 Фредерик Сван
Шамсиддин Воҳидов 0:1 Расмус Сван
Ушбу мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси 14 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Германия ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд. Бирданига 8 жамоа ҳисобида 13 очко бор. Жумладан, ушбу турда Англияни мағлуб этган (2,5 - 1,5) Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам 13 очко тўплаган.
Ўзбекистоннинг асосий жамоаси эртага яна бир кучли жамоа — АҚШга қарши дона суради.
Эркаклар жамоаларимизга 8-турда рақиблик қиладиган жамоалар:
Ўзбекистон-1 — АҚШ
Ўзбекистон-2 — Нидерландия
Ўзбекистон-3 — Қирғизистон
Аёллар мусобақаси
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 8-турда Нидерландия устидан 3-1 ҳисобида ғалабага эришиб, ўз очколарини 13 тага етказган ҳолда жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олди.
Эркаклар жамоаларимизга 9-турда рақиблик қиладиган жамоалар:
Ўзбекистон-1 — Ҳиндистон
Ўзбекистон-2 — Исландия
Ўзбекистон-3 — Италия













