«Манчестер Сити»нинг бир нечта етакчи футболчиси молиявий қоидаларни бузиш бўйича 115 та айблов атрофидаги ноаниқликлар фонида клубдан кетиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Бу ҳақда The Touchline хабар берди.
Манбага кўра, жамоанинг айрим юлдузлари юзага келган вазиятдан норози ва клубга санкциялар қўлланадиган бўлса, унинг оқибатлари қандай бўлишидан тобора кўпроқ хавотирланмоқда.
Аввалроқ «Манчестер Сити» 115 та айбловнинг 114 таси бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Клуб эҳтимолий жазо устидан шикоят қилишни режалаштирмоқда.
Эҳтимолий санкциялар қаторида жарима, очколарни олиб ташлаш ва АПЛдан четлатиш каби чоралар тилга олинмоқда.













