Манбалар хабарига кўра, Ферран Торрес «Барселона»даги собиқ жамоадоши Педрини ундан ўрнак олиб «ПСЖ»га ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда El Nacional ёзмоқда.
Торрес шу ёзда «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтган эди. Инсайдерларнинг таъкидлашича, у Педрини ҳам шундай трансферни амалга оширишга ундамоқда. Футболчилар майдондан ташқарида яқин дўст эканликлари алоҳида қайд этилган.
23 ёшли Педри «Лас-Пальмас»дан ўтганидан сўнг 2020 йилдан бери «Барселона»да ўйнаб келмоқда. Каталонияликлар таркибида ярим ҳимоячи уч марта Испания чемпионатида ғалаба қозонган.













