Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон 9-турда АҚШни мағлуб этди, Ўзбекистон-2 Нидерландияга имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Бугун, 25 сентябрь куни Самарқандда шахмат олимпиадасининг навбатдаги — 9-тури бўлиб ўтди.

Опен йўналишида асосий жамоамиз АҚШ устидан ғалаба қозонди. Дастлаб Муҳиддин Мадаминов тўртинчи тахтада тезкор дуранг қайд этган бўлса, Жавоҳир Синдаров қора доналарда рақиби Уэсли Со ютқазиб қўйди. Икки Нодирбек — Абдусатторов ва Ёқуббоев эса Фабиуна Каруана ҳамда Ханс-Нимен Мокни таслим этишга муваффақ бўлишди. Ҳисоб — 2,5 - 1,5.

Шунингдек, Ўзбекистон-2 жамоаси ҳам Нидерландия устидан ишончли ғалабага эришди — 3,5 - 0,5.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистоннинг биринчи жамоаси 16 очко билан якка пешқадамга айланди (шу пайтгача 2-ўринни эгаллаб турган Германия бу турда Ҳиндистонга ютқазди). Иккинчи жамоамиз 15 очко билан 3-ўринга кўтарилиб олди.

Учинчи жамоамиз 9-турда Қирғизистонни 2,5 - 1,5 ҳисобида мағлуб этиб, 9 окчо билан жадвалда 53-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон - АҚШ — 2,5 - 1,5.
Муҳиддин Мадаминов — Левон Арониан — 0,5 - 0,5
Нодирбек Абдусатторов — Фабиано Каруана — 1 - 0
Жавоҳир Синдаров — Уэсли Со — 0 - 1
Нодирбек Ёқуббоев — Ҳанс Нимен Мок — 1 - 0

Ўзбекистон-2 - Нидерландия - 3,5 - 0,5
Жаҳонгир Ваҳидов — Аниш Гири — 1-0
Абдумалик Абдусалимов — Йорден ван Форест — 0,5 - 0,5
Муҳаммадзоҳид Суяров — Лоек ван Вели — 1-0
Ортиқ Ниғматов — Эрвин Л'Ами — 1-0

10-турда жамоаларимиз рақиблик қиладиган давлатлар:
Ўзбекистон - 1 — Арманистон
Ўзбекистон - 2 — Ҳиндистон
Ўзбекистон - 3 — Исроил

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:39, 25.09.2026.
Ўқилди: 713 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик