Англия терма жамоаси ва "Тоттенхэм"нинг собиқ ҳужумчиси Даррен Бент молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун "Манчестер Сити"ни қаттиқ жазолаш кераклигини айтди.
"Уларни Чемпионшипга тушириш керакми? Бу жуда енгил жазо бўлади. Ахир бу атиги бир дивизион пастлаш дегани. "Рейнджерс" билан нима бўлганини эсланг. Адашмасам, улар тўрт дивизионга туширилган эди. "Манчестер Сити"ни Англиянинг тўртинчи дивизионига тушириш ва беш йилга трансферлардан маҳрум қилиш керак", — деди Бент.
Премьер-лиганинг беш туридан сўнг "Манчестер Сити" 15 очко жамғарган ва турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Жамоа иккинчи ўриндаги "Арсенал"ни уч очкога ортда қолдирмоқда.













