Самарқанд шаҳрида давом этаётган 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 10-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон асосий терма жамоаси Арманистонни 3,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди.
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров ва Муҳиддин Мадаминов ўз партияларида ғалаба қозонган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев эса ўз доскасида дуранг натижа қайд этди.
Нодирбек Абдусатторов - Ҳаик Мартиросян - 1:0
Жавоҳир Синдоров - Роберт Ҳовҳаннисян - 1:0
Нодирбек Ёқуббоев - Шант Саргисян - 0,5:0,5
Муҳиддин Мадаминов - Габриэль Саргисян - 1:0
Ушбу ғалабдан сўнг, Ўзбекистон-1 терма жамоаси 18 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. Сўнгги турда жамоамизга, катта эҳтимол билан, Украина рақиблик қилади. Ушбу жамоа бугун Хитойни 3-1 ҳисобида мағлуб этиб, ўз очколаини 16 тага етказди ва жадвалда 4-ўринга кўтарилиб олди.
Ўзбекистон эртага дуранг ўйнаса ҳам, Бутунжаҳон олимпиадасида олтин медални қўлга киритади.ф













