Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

«Олтин тўп» бўйича баҳсли саволга жавоб берилди

Баҳо:
+ | -

«Олтин тўп» совринининг расмий сайтида овоз бериш якунлари бўйича очколар тенг келган тақдирда ғолиб қандай аниқланишига ойдинлик киритилди.

France Football регламентига кўра, очколар тенг бўлган ҳолатда биринчи ўрин учун кўпроқ овоз олган футболчи юқори ўринни эгаллайди. Агар бу кўрсаткич ҳам бир хил бўлса, иккинчи ўрин учун берилган овозлар сони ҳисобга олинади. Кейин эса учинчи ва ундан кейинги ўринлар учун берилган овозлар инобатга олинади.

Агар икки футболчининг барча кўрсаткичлари ҳам мутлақо бир хил бўлиб қолса, якуний қарорни France Football бош муҳаррири қабул қилади.

«Олтин тўп» соврини 26 октябрь, душанба куни Лондонда топширилади.

Киритилди: 19:28, 26.09.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик