Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Барселона"да ҳимоя учун учта номзод бор

Баҳо:
+ | -

Сўнгги ҳафталарда матбуотда "Барселона"нинг трансфер бозоридаги асосий мақсади чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳимоячини сотиб олиш экани ҳақида кўп ёзилмоқда.

Каталонияликлар Пау Кубарси билан ишончли жуфтлик ҳосил қила оладиган футболчини қидирмоқда.

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Жерар Мартинга ишонади, аммо у ҳозирча асосий таркибдаги ўрнини шубҳасиз эгаллайдиган даражага етмаган деб ҳисобланмоқда.

Клуб рўйхатида учта номзод бор. Фликка энг кўп Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербек ёқмоқда.

Манбага кўра, 26 ёшли футболчининг кучли жисмоний ва техник сифатлари Фликда катта таассурот қолдирган. Шлоттербекнинг шартномасида 60 миллион евролик товон пули банди бор. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

"Барселона" шорт-листида 32 ёшли Эмерик Лапорт ("Атлетик") ва 18 ёшли Руд Нейстад ("Твенте") ҳам бор.

Бироқ Нейстад кўпроқ келажак учун мўлжалланган вариант сифатида кўрилмоқда.

Киритилди: 21:16, 26.09.2026.
Ўқилди: 350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик