Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

"Барселона" ҳимоячиси Англияга қарши ўйиндан олдин сафдан чиқди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси таркибида Англияга қарши Миллатлар лигаси ўйини бошланишидан олдин ўзгариш юз берди.

Ҳимоячи Эрик Гарсия чигалёзди вақтида чап тиззасида ноқулайлик ҳис қилди. Шу сабаб у бошланғич таркибдан чиқарилди.

Унинг ўрнига дастлаб захирада бўлган Марк Пубиль биринчи дақиқаларданоқ майдонга тушади.

Эрик Гарсиянинг жароҳати "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва клуб мухлисларини хавотирга солиши мумкин.

Кутилишича, яқин кунларда каталонияликлар ҳимоячининг жароҳати қанчалик жиддий экани ҳақида қўшимча маълумот беради.

Киритилди: 23:48, 26.09.2026.
Ўқилди: 263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик