«Барселона» Чемпионлар лигаси 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 3-турида «ПСЖ»га қарши ўтказилган учрашувдан (2:4) сўнг УЕФАга шикоят билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Бунга парижлик мухлислар ўйин бошланишидан олдин стадион трибуналарида намойиш этган баннер сабаб бўлган. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар берди.
Каталония клуби вакиллари баннердаги тасвирни ўринсиз деб ҳисоблаган. Унда «Техасдаги арра билан қонли қотиллик» фильми қаҳрамони — юзига чарм ниқоб тақиб юрадиган қотил тасвирланган. «ПСЖ» мухлислари уни қўлида бензопила ушлаган, ўз клуби футболкасини кийган ҳолда чизишган. У каталонияликлар клуби логотипини арра билан кесаётган ҳолатда тасвирланган бўлиб, баннерга «Парижча қириб ташлаш» деган ёзув ҳам туширилган.
Учрашувнинг 38-дақиқасида парижликлар вингери Дезире Дуэ ҳисобни очди. 55-дақиқада «Барселона» ҳимоячиси Хави Эспарт мувозанатни тиклади. 72-дақиқада Лукас Эрнандес мезбонларни яна олдинга олиб чиқди.
79-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Ламин Ямал ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 81-дақиқада Витинья «ПСЖ»нинг учинчи голини урди. Орадан беш дақиқа ўтиб, парижликлар ярим ҳимоячиси Фабиан Руис якуний ҳисобни ўрнатди — 4:2.













