Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

Фабио Каннаваро фаолиятини АҚШ ёки Мексика клубларида давом эттириши мумкин — ОАВ

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро АҚШ ва Мексика клубларида мураббийлик фаолиятини давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Шу мақсадда италиялик мутахассис Лотин Америкаси ва АҚШ бозорида фаолият юритувчи агентлик билан ҳамкорликни бошлади.

Мексиканинг TUDN телеканали хабарига кўра, Каннаваро минтақада футболчилар ва мураббийлар манфаатларини ҳимоя қилувчи компания билан шартнома имзолаган. Журналист Франсиско Арредондонинг “Linea de 4” дастурида маълум қилишича, агентлик мутахассис учун Мексиканинг Liga МХ ёки АҚШнинг MLS чемпионатларидан муносиб таклифларни излайди.

Шунга қарамай, 2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятини давом эттирмоқда. Каннаваро 2025 йил октябрь ойида жамоа бошқарувини қўлга олган ва уни 2026 йилги Жаҳон чемпионатида бошқарган. Мундиал якунланганидан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси италиялик мутахассис билан тузилган шартнома 2027 йил октябригача амал қилишини расман тасдиқлаган.

Жаҳон чемпионатидан кейин Каннаваро терма жамоани қайта шакллантириш ишларини давом эттирмоқда. Сентябрь ва октябрь ойларидаги FIFA кунларида Ўзбекистон Эрон (3:1) ва Сурия (4:1) терма жамоаларини мағлуб этди. Бироқ Жанубий Кореяга қарши баҳсда имкониятни бой берди — 0:2.

Эслатиб ўтамиз, Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасига келишидан аввал Хитойнинг “Гуанчжоу” клуби ва Хитой миллий терма жамоасида, шунингдек, Италиянинг “Беневенто” ва “Удинезе”, Хорватиянинг “Динамо Загреб” клубларида ишлаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:00, 21.10.2026.
Ўқилди: 2275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик