УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида Каталониянинг "Барселона" клуби сафарда "ПСЖ"га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Якуний ҳуштакдан сўнг "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳимоячи Хави Эспартнинг ўйинига баҳо берди.
"Эспарт шунчаки ақлбовар қилмас даражада ажойиб ўйнади! У гўё бир неча мавсумдан буён ушбу жамоада ўйнаётгандек таассурот қолдирмоқда.
Унинг қандай ҳимоялангани ва гол урганини қаранг... Бу футболчи ажойиб ишларни амалга оширмоқда. У шунчаки қойилмақом", — дея мураббийнинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, бўлиб ўтган учрашувда 19 ёшли қанот ҳимоячиси битта гол урди.













