"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "ПСЖ" ярим ҳимоячиси Дро Фернандесдан норози. Бунга футболчининг январь ойида каталонияликлар сафини тарк этиб, Париж клубига ўтгани сабаб бўлган.
"Барселона" ўз академияси тарбияланувчиси билан шартномани 2031 йилнинг ўрталаригача узайтиришни режалаштирган эди. Бироқ Дро Фернандес рақобат нисбатан камроқ бўлишини кутган ҳолда "ПСЖ"га ўтишни афзал кўрган.
The Touchline нашри Sport'га таяниб хабар беришича, Флик футболчининг мазкур қарорини хиёнат сифатида қабул қилган.
Германиялик мутахассис Дронинг "ПСЖ"га ўтаётганидан хабар топгач, унга кийим алмаштириш хонасидаги шахсий шкафчасини бўшатишни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ва "Барселона" бугун, 20 октябрь куни Чемпионлар лигаси доирасида ўзаро тўқнаш келади.













