Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Яқин орада уни майдонда кўрмайсизлар» — Танташевга чора кўрилиши кутилмоқда

Баҳо:
+ | -3

«Пахтакор» иштирокидаги учрашувда жамоа дарвозасига нотўғри пенальти белгилангани ҳамда рақиб футболчиси Ваня Илич иккинчи бўлимда майдондан четлатилиши керак бўлгани маълум қилинди.

Бу ҳақда «Пахтакор» клуби Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази (ЎзФҲМ) ва Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) вакиллари билан «Zoom» платформасида ўтказилган учрашувдан сўнг хабар берди.

Клуб маълумотига кўра, ҳакамлар маркази вакили Фарҳод Абдуллаев «Пахтакор» расмий каналларида эълон қилинган баҳсли вазиятлар акс этган видеоларнинг аксариятида билдирилган эътирозларни асосли деб топган.

Хусусан, учрашув бошида Ваня Иличнинг Достон Ҳамдамовга нисбатан қўпол ҳаракати учун бош ҳакам Ильгиз Танташев сариқ карточка кўрсатиши лозим бўлган.

Шундай қарор қабул қилинганида, Илич 58-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилиши керак эди. Ўша вақтда ҳисоб 1:0 кўринишида «Пахтакор» фойдасига бўлган.

Шунингдек, иккинчи бўлимда Муҳаммадқодир Ҳамралиевнинг Абдурауф Бўриевга тирсаги билан қўпол ҳаракат қилгани ҳам муҳокама қилинди. Мазкур вазият қизил карточкага тортилмаса-да, футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилиши кераклиги тан олинган.

Энг катта эътироз эса «Пахтакор» дарвозасига белгиланган пенальти билан боғлиқ бўлди.

Клубнинг таъкидлашича, ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаров ушбу вазиятда пенальти йўқлигини билдирган. Бироқ ФИФА ҳаками Ильгиз Танташев эпизодни монитор орқали қайта кўрганига қарамай, 11 метрлик жарима зарбасини белгилаган.

«Пахтакор» ушбу қарорни профессионал ҳакамлик талабларига зид ҳаракат сифатида баҳоламоқда.

Учрашув давомида клуб вакиллари Танташевга нисбатан қандай чора кўрилишини ҳам сўрашган.

Бунга ЎзФҲМ вакиллари «Яқин орада уни майдонда кўрмайсизлар», дея жавоб қайтарган.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 15:54, 20.10.2026.
Ўқилди: 2099 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик