Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
20/10 23:59 ПСЖ - Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль - Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт - Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити - АЕК
20/10 23:59 Наполи - Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту - ПСВ
20/10 23:59 Рома - Слован
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Реал»нинг икки трансфери ўзини оқламади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби 2024 йилнинг октябрида Дани Карвахаль оғир тизза жароҳатини олганидан буён ўнг қанот ҳимоясидаги муаммони тўлиқ ҳал қила олмаяпти.

Клуб ушбу позицияда барқарорликни таъминлаш мақсадида бир қатор йирик трансферларни амалга оширди. Бироқ Трент Александр-Арнольд ҳам, Дензел Думфрис ҳам асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлай олмади. «Барселона»га қарши «Эл-Класико» арафасида мазкур муаммо яна кун тартибига чиқди.

Дастлаб мадридликлар 2025 йилнинг ёзида Александер-Арнольдни ўз сафига қўшиб олди. Англиялик футболчининг «Ливерпуль» билан шартномаси якунланишига оз қолган бўлса-да, «Реал» унинг трансфери учун 10 миллион евро тўлади.

Бу келишув футболчининг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишига имкон берди. Бироқ унинг майдондаги ҳаракатлари кутилган даражада ишончли бўлмади.

Хаби Алонсо бош мураббийлик қилган даврда Федерико Вальверде ҳам ўнг қанот ҳимоясида ўйнашга мажбур бўлган. Бу қарор уругвайлик футболчининг норозилигига сабаб бўлди. У ҳатто омма олдида «Мен бу позицияда ўйнаш учун туғилмаганман», дея баёнот берган эди.

Альваро Арбелоа келганидан сўнг Вальверде ўзининг одатий ярим ҳимоячи позициясига қайтди. Аммо Александер-Арнольднинг ўйини билан боғлиқ шубҳалар сақланиб қолди.

Натижада «Реал» яна трансфер бозорига мурожаат қилиб, «Интер» ҳимоячиси Дензел Думфрисни сотиб олиш учун унинг шартномасида белгиланган 25 миллион евролик товон пулини тўлади.

Бироқ нидерландиялик футболчи ҳам Жозе Моуриньонинг тўлиқ ишончини қозона олмади.

Бу ҳолат «Севилья»га қарши сўнгги учрашувда яна бир бор кўзга ташланди. Португалиялик мутахассис Александер-Арнольд ва Думфрисни захирада қолдириб, ўнг қанот ҳимоясида яна Вальвердени майдонга туширди.

Шу тариқа, икки футболчининг трансфери учун сарфланган жами 35 миллион евро ҳозирча «Реал» ҳимоясидаги муҳим муаммони ҳал қилишга ёрдам бермади.

«Барселона»га қарши «Эл-Класико» арафасида Моуриньо янги тактик ечим устида ишламоқда.

Режага кўра, Вальверде ўнг қанот ҳужумчиси сифатида ҳаракат қилиши, Думфрис эса унинг ортида ҳимояда жойлашиши мумкин.

Бундай тактик тузилма «Барселона»нинг айни пайтда яхши ўйин кўрсатаётган ҳужумчиси Рафиньяни зарарсизлантириш мақсадида ишлаб чиқилмоқда.

Мазкур вазият «Реал» ҳали ҳам ўнг қанот ҳимояси учун мақбул ечим излаётганини кўрсатмоқда. Катта маблағ эвазига харид қилинган ҳимоячиларнинг ўйини эса жиддий танқид ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Киритилди: 13:47, 20.10.2026.
Ўқилди: 2284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик