"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоани кутиб турган иккита муҳим учрашувдан қайси бири устувор аҳамиятга эга эканини айтди.
Каталонияликлар 20 октябрь куни Чемпионлар лигасида "ПСЖ" меҳмони бўлади. Шундан сўнг эса Испания чемпионати доирасида Мадриднинг "Реал" клубига қарши "Эл-класико"да майдонга тушади.
Ўйинолди матбуот анжуманида журналистлар Фликдан ушбу икки баҳснинг қайси бири муҳимроқ эканини сўрашди.
"Эртага "ПСЖ"га қарши ўйин муҳимроқми ёки "Реал" билан бўладиган "Эл-класико"ми?" — деган саволга немис мутахассис қуйидагича жавоб берди:
"Ҳар доим навбатдаги ўйин энг муҳими ҳисобланади. Шунинг учун ҳозир биз учун эртага "ПСЖ"га қарши бўладиган учрашув биринчи ўринда туради", — деди Флик.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ва "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тур баҳси 20 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади.
Учрашув Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













