Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Флик "Реал" футболчиси Гюлер билан боғлиқ баҳсли вазиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Испания чемпионатида "Реал" ва "Севилья" ўртасидаги учрашувда юз берган баҳсли вазиятга муносабат билдирди.

Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган баҳс мадридликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бироқ учрашувнинг 25-дақиқасида содир бўлган эпизод муҳокамаларга сабаб бўлди.

Майдон марказида "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер "Севилья" футболчиси Пекенинг ҳаракатига жавобан қўлини силтаб, унга зарба берган. Вазият VAR томонидан кўриб чиқилган, аммо ҳакамлар қоидабузарлик қайд этишмаган.

Мазкур эпизод юзасидан фикри сўралган "Барселона" устози батафсил изоҳ беришни истамади.

"Бу менинг ишим эмас", — дея Фликнинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ушбу баҳсда Арда Гюлер, Килиан Мбаппенинг дубль ва Диоманденинг голлари эвазига 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Севилья"нинг ягона голига Буэно муаллифлик қилди.

Испания чемпионатида тўққизта турдан кейин "Барселона" 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Реал" 21 очко билан учинчи, "Севилья" эса 14 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 23:03, 19.10.2026.
Ўқилди: 779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик