2026 йилги «Олтин тўп» мукофоти учун ўтказилган овоз бериш натижаларидан ҳозирча дунёда фақат бир киши хабардор.
The Touchline нашрининг маълум қилишича, йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган нуфузли соврин соҳиби ким эканини фақат France Football журнали бош муҳаррири Венсан Гарсия билади.
Таъкидланишича, овоз беришнинг якуний натижалари дунёдаги бошқа ҳеч кимга маълум эмас.
2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.
Мукофот учун асосий даъвогарлар сифатида «Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал ва «Бавария» форварди Харри Кейн кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳиби «Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Усман Дембеле ҳисобланади.













