Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Ферран «Барселона» юлдузини Парижга чорламоқда

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг испаниялик ҳужумчиси Ферран Торрес «Барселона»даги собиқ жамоадоши Педрининг Францияга кўчиб ўтишини истамоқда. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.

Манбага кўра, Торрес Педрини «ПСЖ» сафига қўшилишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда. Қайд этилишича, футболчилар майдон ташқарисида ҳам жуда яқин дўстлар.

Аввалроқ Торрес «Барселона»ни тарк этганидан кейин Педрини соғиниб қолганини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ферран Торрес ёзги трансфер ойнасида «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтди. У француз клуби сафида барча мусобақаларда 6 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.

Педри эса жорий мавсумда «Барселона» сафида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.

Transfermarkt 23 ёшли ярим ҳимоячининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 11:39, 26.09.2026.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик