Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Равшан Ҳайдаров: "Энди бронзадан яхшироқ натижа қилишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинларида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Чорак финалда Саудия Арабистонини 3:0 ҳисобида мағлуб этган жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров учрашувдан кейин шогирдларининг ўйинига баҳо берди.

Мутахассис аввало футболчиларнинг сабр ва интизомини алоҳида таъкидлади.

"Йигитларга раҳмат айтаман. Улар ўйин охиригача концентрацияни йўқотмади. Назорат ҳам асосан бизнинг қўлимизда бўлди", — деди Ҳайдаров.

Бош мураббийнинг фикрича, бу ғалаба фақат яримфинал йўлланмаси эмас, балки жамоа учун руҳий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

"Айнан шу авлод олдинги бир қатор турнирларда чоракфинал босқичидан ўта олмаган эди. Шу сабаб бу натижа психологик томондан жуда муҳим. Энди яримфиналдамиз, лекин мақсадимиз бу билан чекланмайди", — деди у.

Ҳайдаров аввалги Осиё ўйинларида қўлга киритилган бронза медалини ҳам эслаб ўтди ва жамоа бу сафар ундан яхшироқ натижа қайд этишга интилишини билдирди.

"Ҳар доим олдимизга юқори вазифалар қўямиз. Аввалги Осиё ўйинларида бронза олганмиз. Демак, энди натижани яхшилашга ҳаракат қилишимиз керак", — деди мураббий.

Шунингдек, мутахассис U-23 жамоаси Олимпиада саралашига босқичма-босқич тайёрланаётганини таъкидлади.

"Барча ишлар тизимли олиб борилмоқда. Умуман олганда, турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларимиз натижалари ўсиб бормоқда. Бу мамлакат миқёсида футболга қаратилаётган эътиборнинг самараси", — деди Равшан Ҳайдаров.

Ўзбекистон U-23 30 сентябр куни ярим финалда Япония — КХДР учрашуви ғолибига майдонга тушади.

Киритилди: 17:05, 25.09.2026.
Ўқилди: 1650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик