Кириш Регистрация

Моуриньо: "Мен "Реал Мадрид"нинг уч хил қиёфасини кўрдим"

Баҳо:
+-1 | -

"Реал Мадрид" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Фиорентина"га қарши ўртоқлик ўйинида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

"Қаймоқранглилар" 24-дақиқага келиб Эндрик ва Алексис Сириянинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди, аммо А Серия жамоаси қаршилик кўрсатиш учун куч топди.

"Менга ҳамма нарса ёқди. Мен "Реал Мадрид"нинг уч хил қиёфасини кўрдим: биринчиси тетик, иккинчиси чарчаган ва учинчиси жуда чарчаган эди. Менга охиргиси ҳам ёқди.

Ўйиндан олдин йигитларга айтганимдек, "Реал Мадрид" ҳар доим "Реал Мадрид", хоҳ у ўртоқлик ўйини бўлсин, хоҳ машғулот ўйини бўлсин", - деди Моуриньо.

Португалиялик мураббий июнь ойининг бошида 13 йилдан сўнг клубга қайтди.

Киритилди: 09:06, 02.08.2026.
Ўқилди: 4151 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик