Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Барселона» яқин орада Пересни судга беради

Баҳо:
+7 | -

«Барселона» клуби яқин вақт ичида «Реал» президенти Флорентино Пересга қарши судга даъво аризаси киритишни режалаштирмоқда. Бунга унинг Негрейра иши доирасида каталонияликлар шаънига айтган айбловлари сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.

Май ойининг ўрталарида Перес ҳакамларнинг ҳаракатлари туфайли «Реал»дан еттита чемпионлик ўғирланганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда «Барселона» ва унинг раҳбариятига Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) Ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага пул тўлагани бўйича порахўрлик айблови қўйилган эди. Суд «Барселона» томонидан 2001 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда Негрейрага бир неча миллион евро миқдорида маблағ ўтказиб берилганини жиноят деб топган.

«Барселона» «Реал»даги президентлик сайловлари сабабли суд жараёнига тайёргарликни вақтинча тўхтатиб турган эди, чунки клуб раҳбарияти сайлов натижаларини кутишга қарор қилганди. Флорентино Перес расман қайта сайланганидан сўнг, каталонияликлар жараённи яна фаоллаштиришди.

Қайд этилишича, «Барселона» Пересникига ўхшаш баёнотлар билан чиқиш қилган «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Алваро Арбелоани ҳам судга бериш имкониятини кўриб чиққан эди. Бироқ у истеъфога чиқарилганидан кейин, бу вариант кун тартибидан чиқарилган кўринади.

Каталония клуби Флорентино Переснинг сўзларини «туҳмат» деб ҳисобламоқда ва судда ғалаба қозониш имкониятларини юқори баҳоламоқда.

Киритилди: 20:21, 11.06.2026.
Ўқилди: 1306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик