Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Португалия терма жамоаси сардори Бруну Фернандеш Криштиану Роналду атрофидаги вазиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси сардори Бруну Фернандеш Миллатлар лигаси 4-туридан ўрин олган Норвегияга қарши ўйин олдидан жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Учрашув 4 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

«Мен жамоадошларим билан бу ҳақда гаплашишим шарт эмас. Бундай вазиятларга қандай муносабатда бўлишни барчамиз биламиз. Терма жамоада футболчиларга дахл қилмайдиган вазият юзага келди ва менингча, асосий вазифамиз майдонда натижа кўрсатишдан иборат.

Криштиану масаласига келсак, мен у билан гаплашганман ва айтганларимни яна бир бор такрорлашга тайёрман. Энг муҳими — нима бўлишидан қатъи назар, Криштиану Роналду эришган ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, нафақат Португалияда, балки бутун дунёда терма жамоамиз, футбoлимиз ва мамлакатимизнинг асосий рамзи бўлиб қолади.

У нафақат барча даврларнинг буюк футболчилари орасида, балки барча португалияликлар қалбида ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Энг муҳими, бу келишмовчиликларга барҳам бериш. Терма жамоада ҳеч қандай гуруҳлар йўқ — биз бирдаммиз ва ташқи шов-шувларга қарамай, шундай бўлиб қоламиз. Ҳар қандай оила ўз муаммоларини ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилади. Менимча, терма жамоа ҳам худди шундай йўл тутиши керак.

Энг муҳими, бу воқеа барча иштирокчилар учун яхши якунланиши. Биз муаммонинг ўзидан четдамиз, гарчи нималар айтилаётгани ва кўрсатилаётганидан хабардор бўлсак ҳам. Биз дам олиш хонасида карта ўйнаб, кўп вақт ўтказамиз ва бу баҳслардан ўзимизни четга оламиз.

Шу билан бирга, мамлакат аҳолисини бўлинмасликка, кимнингдир тарафини олмасликка ва вазиятдаги барча иштирокчиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақираман. Криш эса терма жамоамизнинг асосий рамзи бўлган ва шундай бўлиб қолади. У шахсий қарашлардан қатъи назар, барчанинг ҳурматига лойиқ», — дея Фернандешнинг сўзларини A Bola келтирган.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:20, 03.10.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик