Бугун, 26 октябрь куни футбол оламидаги энг нуфузли индивидуал мукофот — "Олтин тўп"ни топшириш маросими бўлиб ўтади.
2026 йилги тақдирлаш тадбири илк бор Англия пойтахти Лондондаги "Палладиум" театрида ташкил этилади. Маросим Тошкент вақти билан 27 октябрга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
"France Football" нашри ва УЕФА ҳамкорлигида ўтказиладиган тадбирда йилнинг энг яхши эркак ва аёл футболчилари аниқланади.
Шунингдек, энг яхши дарвозабон, ёш футболчи, мураббий, клуб ва ҳужумчи каби йўналишларда ҳам совринлар ўз эгаларига топширилади.
Бу йилги маросим алоҳида аҳамиятга эга. Сабаби, 1956 йилда таъсис этилган "Олтин тўп" мукофоти ўзининг 70 йиллигини нишонламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда эркаклар ўртасида "Олтин тўп"ни Усмон Дембеле, аёллар ўртасида эса Айтана Бонмати қўлга киритган эди.
"Олтин тўп-2026" тақдирлаш маросими
Сана: 26 октябрь, душанба
Манзил: Лондон, "Палладиум" театри
Бошланиш вақти: 27 октябрь, 01:00 (Тошкент вақти)













